locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Матбуот ва ОАВ ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Матбуот ва ОАВ ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди
ФОТО: Olympic.uz

27-июн — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида байрам тадбири ташкил этилди.

Унда жисмоний тарбия ва спорт, шунингдек, мамлакатимизда Олимпия ҳаракатини тарғиб қилишда кўп йиллардан буён фаоллик кўрсатаётган соҳа вакиллари иштирок этди.

Тадбирни МОҚ раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров очиб берди. Отабек Муҳаммадалиевич барча ОАВ ходимларини касб байрами билан самимий табриклаб, уларга янги ижодий зафарлар, сиҳат-саломатлик ва омад тилади.

Тадбир доирасида соҳа фидойиларига Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси номидан эсдалик совғалари топширилди. Журналистлар ва ижодкорлар кўрсатилган эътибор ва эътирофдан катта мамнуният билдиришди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг