locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мастантуонога яна бир даъвогар пайдо бўлди

Ҳозирча томонлар ўртасида расмий келишув мавжуд эмас.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Мадриднинг "Реал" клуби яримҳимоячиси Франко Мастантуонога қизиқayotgan жамоалар сони ортишида давом этмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, ёш аргентиналик футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун яна бир клуб курашга қўшилди.

Хабарларга қараганда, Италиянинг "Фиорентина" клуби 18 ёшли футболчини бир мавсумга ижарага олиш вариантни кўриб чиқмоқда. Флоренция жамоаси Мастантуонога мунтазам ўйин амалиёти беришга тайёр.

Аввалроқ Англиянинг "Фулҳэм" клуби ҳам футболчига жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ "Реал Мадрид" Мастантуонони сотиш ниятида эмас ва уни фақат ижарага қўйиб юбориш вариантни кўриб чиқмоқда.

Ҳозирча томонлар ўртасида расмий келишув мавжуд эмас. Мастантуононинг келажаги бўйича якуний қарор ёзги трансфер ойнаси якунга қадар қабул қилиниши кутилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг