locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Массимилиано Аллегри «Реал Мадрид» бош мураббийи этиб тайинланса, икки нафар шогирдини ўзи билан олиб кетмоқчи

58 ёшли мутахассис Мадрид клуби бош мураббийи лавозимига асосий номзод сифатида кўрилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Tuttosport нашри хабарига кўра, «Милан» бош мураббийи Массимилиано Аллегри «Реал Мадрид» бошқарувини қабул қилиб олган тақдирда, клуб раҳбариятидан ўзининг ҳозирги жамоасидан икки нафар футболчини таркибга қўшиб олишни сўрайди.

Хусусан, италиялик мутахассис «Қироллик клуби» сафида тўп сурган яримҳимоячи Лука Модрични ортга қайтаришни режалаштирмоқда. Ҳозирча 40 ёшли хорватиялик футболчининг «Милан» билан шартномасини узайтириш масаласи очиқ қолмоқда. Аллегри тажрибали яримҳимоячини майдонда ўз тактик ғояларини етказиб берувчи асосий воситачи сифатида кўрмоқда.

Иккинчи номзод эса Адриен Рабьо ҳисобланади. Франциялик яримҳимоячи аввалроқ «Ювентус»да Аллегри қўл остида муҳим роль ўйнаган, айни дамда эса «Милан» жамоасининг етакчиларидан бирига айланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 58 ёшли италиялик мураббий мавсум якунида «Реал Мадрид» бош мураббийи лавозимига асосий номзодлардан бири сифатида кўрилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Испания чемпионатининг 26-туридан сўнг, Мадрид клуби 60 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Барселона»дан 4 очко ортда қолмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг