locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Массимилиано Аллегри Лука Модричнинг «Милан»даги келажаги ҳақида фикр билдирди

Хорватиялик футболчининг «россонерилар» билан тузган амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунга етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Милан» бош мураббийи Массимилиано Аллегри жамоанинг 40 ёшли яримҳимоячиси Лука Модричнинг клубдаги фаолиятини давом эттириши борасидаги саволга жавоб берди. Тажрибали хорват футболчисининг «россонери» билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунга етади.

Аллегри футболчининг жамоадаги ўрни ва келажаги ҳақида шундай дейди:

«У биринчи кундан бошлаб ўзининг техник, инсонпарвар ва профессионал фазилатларини намоён қилиб, буни атрофидагиларга ҳам юқтира олди. Унинг ўз ишига бўлган чексиз муҳаббати ва эҳтирос билан тўп суриши жамоани энергия ҳамда позитивлик билан тўлдирмоқда. Унинг келажаги? Бу масалада ҳаммаси футболчининг ўзига боғлиқ — клуб у билан алоҳида гаплашиб олади. Олдинда уни жаҳон чемпионати кутмоқда, шунинг учун ҳозирча унга ушбу жараёнлардан завқланиш имконини берайлик».

Жорий мавсумда Лука Модрич «Милан» таркибида барча турнирлар доирасида 31 та учрашувда майдонга тушди. Ушбу баҳсларда у 2 та гол уришга ва 3 та самарали узатмани амалга оширишга муваффақ бўлди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг