Массимиано Аллегри 10 000 евро миқдорида жаримага тортилади
Ҳодисалардан бири жонли эфирда намойиш этилди ва Федерал прокуратура томонидан ёзиб олинди.
photo: gettyimages
"Милан" бош мураббийи Массимиано Аллегри Италия Суперкубоги ярим финалида "Наполи"га қарши ўйинда жамоаси 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг 10 000 евро миқдорида жаримага тортилади.
Жарима унинг иккинчи бўлимдаги хатти-ҳаракатларига кўра белгиланди. Интизомий қарорга кўра, Аллегри "Наполи"нинг спорт координатори Габриеле Ориалига бир неча бор ҳақоратомуз сўзлар айтган.
Ҳодисалардан бири жонли эфирда намойиш этилди ва Федерал прокуратура томонидан ёзиб олинди.