locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Маскерано: “Рақиб биздан яхшироқ эканини тан олишимиз керак”

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Маскерано: “Рақиб биздан яхшироқ эканини тан олишимиз керак”
Фото: Getty Images

“Интер Майами” бош мураббийи Хавьер Маскерано КОНКАКАФ Чемпионлар кубогида яримфиналида “Ванкувер”га учралган мағлубиятга ўз муносабатини билдирди.

“Бу жуда ачинарли, чунки биз финалга чиқмоқчи эдик. Аммо тан олишимиз керакки, рақиб биздан яхшироқ эди. “Интер Майами” Лига Кубогини қўлга киритди, аммо минтақадаги энг муҳим турнир - КОНКАКАФ Чемпионлар кубоги ҳисобланади. Баъзида рақиб жамоа сиздан кучли эканлигини тан олишимизга тўғри келади.

Ўйинни тенглаштириш учун бир гол қолган эди. Бу узоқ давом этадиган баҳс бўлади деб ўйлагандик. Энг қийини биринчи голни уриш эди. Лекин бу футбол. Натижадан афсусдамиз.

Бор эътиборимизни МЛСга қаратишимиз керак. Мен клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида ўйлаётганим йўқ. Чунки ҳали бир ярим ой бор. Лигага кўпроқ эътибор беришимиз ва вазиятимизни яхшилашимиз муҳим”, - деди Маскерано ЕSPN нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Интер Майами” биринчи ўйинда Канадада 2:0 ҳисобида ютқазиб қўйди. Флоридада кечган жавоб ўйинида 3:1 ҳисобида яна мағлуб бўлди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг