Машҳур собиқ футболчилар гуруҳи Инфантино қарши чиқди
Бир гуруҳ таниқли собиқ футболчилар FIFA президенти Жанни Инфантинонинг фаолиятига қарши чиқиб, ташкилот раҳбариятини танқид қилди. Улар қўшма мурожаат эълон қилиб, бошқарувда футболчилар ва мухлисларнинг фикри етарлича инобатга олинмаётганини таъкидлади.
Мурожаатни Микаел Сильвестр, Люси Бронза, Эммануэл Пети, Биксант Лизаразю, Робер Пирес, Дидье Дрогба, Давид Жеймс, Клаудио Писарро, Хуан Себастьян Верон ва Эммануэл Адебайор каби собиқ футболчилар имзолаган.
Улар FIFA'нинг амалдаги бошқаруви остида футбол ўзининг асосий қадриятларидан тобора узоқлашиб бораётганини қайд этган. Шунингдек, муҳим қарорлар футболчилар билан етарлича маслаҳатлашилмасдан қабул қилинаётгани ва мухлисларнинг фикрига етарли ҳурмат кўрсатилмаётганидан норозилик билдирган.
Маълумот учун, Жанни Инфантино 2016-йилдан буён FIFA президенти лавозимида ишлаб келмоқда. Сўнгги пайтларда унинг фаолияти атрофидаги танқидлар ва FIFA қарорларига оид баҳслар тобора кучайиб бормоқда.