locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Машҳур Голливуд актёри янги фильмда Кройфф ролини ижро этади

Фильмда Кройффнинг Стоичков фаолиятидаги энг муҳим даврлардан бирига таъсири акс эттирилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Голливуд актёри Жеймс Франко болгариялик футбол афсонаси Христо Стоичков ҳақидаги янги фильмда “Барселона” афсонаси Йохан Кройфф образини гавдалантиради. Картина “Стоичков — Бир вақтлар Болгарияда” деб номланади. Бу ҳақда фильм ижодкорлари маълум қилди.

Фильмда Кройффнинг Стоичков фаолиятидаги энг муҳим даврлардан бирига таъсири акс эттирилади. Айнан нидерландиялик мутахассис болгариялик футболчига катта Европа футболига йўл очиб, унинг “Барселона”даги муваффақиятли фаолиятида муҳим роль ўйнаган.

Лойиҳада яна бир машҳур Голливуд актёри Жим Кавизел ҳам иштирок этади. У Стоичковнинг ЦСКАдан “Барселона”га трансферида муҳим роль ўйнаган футбол агенти Хосе Мария Мингелья образини ижро этади. Бу Болгария кино лойиҳасида бир вақтнинг ўзида икки таниқли Голливуд актёри қатнашаётган илк ҳолат экани таъкидланмоқда.

Маълумот учун, фильм Стоичковнинг футболга илк қадамларидан бошлаб “Барселона”даги муваффақиятлари, 1994-йилги жаҳон чемпионати ва “Олтин тўп”ни қўлга киритишигача бўлган фаолиятини ёритади. Фильм Болгария ва бошқа мамлакатларда суратга олинмоқда, халқаро аудитория учун эса “Стоичков — Against All Odds” номи билан тақдим этилади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг