Машғулотларда қийин бўлса — мусобақада енгил кечади!
Пойтахтимиздаги ЎФА Терма жамоалар марказида соҳил футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўқув-машғулот йиғини давом этмоқда.
Мураббийлар штаби футболчилар билан ҳар куни икки маҳалдан машғулот олиб бормоқда. Куннинг биринчи ярмида футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилса, иккинчи ярмида тўп билан ишлаш, жамоа чизиқлари ўртасидаги боғланмаларни мустаҳкамлаш ҳамда турли ўйин вазиятлари учун тактик услубларни тайёрлаш устида иш олиб борилмоқда.
Юртимизда ёзнинг энг иссиқ кунлари ҳукмронлик қилаётган бир пайтда машғулотлар футболчилар учун осон кечмаяпти. Бироқ спорт оламида бир нақл бор: “Машғулотда қийин бўлса, мусобақада енгил бўлади.”
Шу маънода, миллий терма жамоамиз
аъзолари мураббийлар томонидан тавсия этилаётган машқларни зўр қизиқиш, ғайрат-шижоят билан адо этишмоқда. Бу эса йигитларга халқаро мусобақалар чоғ’ида албатта асқатиши шубҳасиз.
Соҳил футболчиларимиз тайёргарликни юқори кайфият ва катта масъулият билан давом эттирмоқда!