locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Машғулот — ғалабанинг боши ёхуд Андижоннинг хориж йиғини бошланди

Илк машғулотнинг биринчиси тренажёр залида ва иккинчиси майдонда бўлиб ўтди. Дарвоқе, Ашортия таркибга қўшилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Машғулот — ғалабанинг боши ёхуд Андижоннинг хориж йиғини бошланди
photo: Andijon fk

Жамоамиз янги мавсумга тайёргарлик йўлида навбатдаги муҳим қадамни ташлади. Анталия шаҳридаги ўқув-машғулот йиғини бошланди. Қуёшли иқлим, замонавий инфратузилма ва юқори даражадаги майдонлар — барчаси жамоанинг жисмоний ва руҳий жиҳатдан мукаммал тайёргарлик кўриши учун хизмат қилади.

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, жамоамизнинг мазкур тайёргарлик режаси уч босқичда ўтказилади: унинг дастлабки 7-21-январга мўлжалланган. Жамоамизнинг Анталиядаги умумий тайёргарлик босқичи 18-февралгача давом этади.

Ушбу йиғин — шунчаки машғулотлар мажмуаси эмас. Бу янги мавсумга аниқ мақсад, юқори талаб ва жамоавий интизом билан кириб боришнинг муҳим босқичидир. Анталияда ўтказиладиган ҳар бир кун, ҳар бир машқ, ҳар бир қарор келажак ўйинларда ўз самарасини беришига ишонамиз.

Йиғин давомида жамоа жисмоний тайёргарликни ошириш, тактик жиҳатларни такомиллаштириш ва ўзаро уйғунликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратади. Шунингдек, бир қатор назорат учрашувлари орқали йиғиннинг амалий натижалари текшириб борилади.

Анталия йиғини — янги мавсум олдидан жамоамизнинг ҳақиқий қиёфасини шакллантирадиган давр. Бу ерда қўйилган пойдевор бутун мавсум давомидаги натижаларга ижобий таъсир кўрсатади.

“Андижон” Самвел Бабаян бошчилигида қўйилган жиддий вазифа учун жиддий тайёргарлик жараёнига киришди. Эндиликда кунига икки маҳалдан кучайтирилган тарзда машғулотлар олиб борилади.

Бугун дастлабки машғулотдан аввал бош мураббий жамоа аъзоларига бу йилги вазифа жиддийлигини, тайёргарлик ҳам шунга яраша олиб борилишини таъкидлаб мотивацияга бой сўзларни айтди ва айниқса, тартиб-интизом, ҳурмат ва албатта меҳнат асосий мезон сифатида баҳоланмоқда.

Илк машғулотнинг биринчиси тренажёр залида ва иккинчиси майдонда бўлиб ўтди. Дарвоқе, Ашортия таркибга қўшилди.

Янги мақсадлар, янги чақириқлар ва
катта иштиёқ билан бошланган йиғин жамоамиз учун омадли бўлишига ишонамиз.

Биз эса барча жараёнларни мухлислар билан баҳам кўриб борамиз",-деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг