\"Машъал\" \"Жар\"да жарга қулади, \"Пахтакор\"дан йирик ғалаба
Пойтахимиздаги "Жар" стадионида Суперлига биринчи турининг қолдирилган ўйини бўлиб ўтди. Унда учрашувга икки хил кайфиятда етиб келган икки жамоа бир-бирига қарши майдонда тўп сурди. Якунда "Пахтакор" "Машъал"ни йирик 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб "Жар"да жарга қулатди.
Учрашувда жароҳатидан яқинда қутилиб, энди- энди спорт формасини тиклаётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий ҳужумчиларидан бири Игор Сергеевни дубл қайт этгани эътиборга молик.

Суперлига, 1-тур
"ПАХТАКОР" - "Машъал" 5:0
Голлар: Игорь Сергеев (13, 45+4), Фламарион (45), Отабек Жўрақўзиев (58), Раҳматуллаев (75, автогол).
Ҳакамлар: Д.Раҳмонов, Р.Самандаров, А.Султонов, А.Раҳимқулов.
"Пахтакор": Жонатан, Алижонов, Абдуллаев, Ҳамралиев, Адҳамзода (Маҳамаджонов, 64), Лукка, Собирхўжаев (Иброҳимов, 46), Холматов, Ҳамдамов (Ўринбоев, 64), Фламарион (Жўрақўзиев, 46), Сергеев.
"Машъал": Тўхтабоев, Салифу (Раҳматуллаев, 34), Очилов, Абдуалимов, Баратов, Абдураимов, Ғанихонов, Муртазоев, Алиқулов, Маматхўжаев, Жўраев.