locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Машъал» жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида

“Машъал”нинг тарихий саҳифалари 1992 йилда очилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Машъал» жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида
Фото: Машал ПФК

Муборак футболи рамзига айланган жамоа 2025 йилнинг 17 октябрь куни “Хоразм”га қарши баҳсда ўзининг 1111-расмий учрашувини ўтказади.

Тарихга назар

“Машъал”нинг тарихий саҳифалари 1992 йилда очилган.
Ўша йили жамоа илк бор мамлакатнинг иккинчи лигасида иштирок этган.
• 1993 йили “Машъал” Биринчи лига (ҳозирги Про лига) га қадам қўйди
• 1995 йил эса клуб тарихида янги босқич бўлди — илк бор Олий лига (Супер лига)да иштирок этиш шарафига муяссар бўлди.
• 2006 йилда “Машъал” мамлакат футболи учун катта воқеани амалга оширди — Осиё чемпионлар лигасида қатнашган илк вилоят жамоаларидан бирига айланди.

Бугунги кунга қадар “Машъал” қуйидаги кўрсаткичларга эга:

• Иккинчи лигада: 5 ўйин
• Биринчи лигада (Про лига): 412 ўйин
• Олий лигада (Супер лига): 562 ўйин
• Осиё чемпионлар лигасида: 6 ўйин
• Ўзбекистон кубоги: 125 ўйин
Жами — 1110 расмий учрашув.

Бу ўйинларда жамоа:
• 525 ғалаба,
• 199 дуранг,
• 386 мағлубият қайд этган.
Голлар статистикаси:
• Урилган голлар — 1753
• Ўтказилган голлар — 1418
Жамғарилган очколар (кубок баҳсларидан ташқари): 1541 очко

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг