locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Машъал» янги мавсумга тайёргарликни бошлади

Тайёргарлик жараёнларида асосан жисмоний ҳолатни тиклаш ва умумий тайёргарликка алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Машъал» янги мавсумга тайёргарликни бошлади
Фото: Машъал ПФК

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган “Машъал” футбол жамоаси 3 январ куни ўзининг илк машғулотларини ўтказди.

Жамоа Муборак шаҳрида жойлашган ўз қароргоҳида йиғилиб, клубнинг марказий майдонида машғулотларни бошлаб юборди. Тайёргарлик жараёнларида асосан жисмоний ҳолатни тиклаш ва умумий тайёргарликка алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айни пайтда “Машъал” мураббийлар штаби ёш футболчиларни кўрикдан ўтказишга катта аҳамият бермоқда. Машғулотларда иштирок этаётган янги футболчилар, шунингдек, режалаштирилган назорат баҳслари ҳақида батафсил маълумотлар кейинги хабарларимизда эълон қилинади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг