locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Машъал» уч нафар янги футболчи билан шартнома имзолади

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Машъал» уч нафар янги футболчи билан шартнома имзолади
Фото: Машъал ПФК

«Машъал» футбол клуби янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш ишларини жадал давом эттирмоқда.

Машғулотлар жараёнида мураббийлар штаби бир қатор ёш ва истиқболли футболчиларни кўрикдан ўтказиб, энг муносиб номзодлар билан узоқ муддатли келишувларга эришди.

Бугун клуб расман уч нафар янги футболчи билан шартнома имзоланганини маълум қилади:
Асадбек Ҳабибуллаев — 22 ёшли ҳимоячи. Ўтган мавсумда 23 та учрашувда иштирок этиб, 1 та гол муаллифи бўлган футболчи билан 2 йиллик шартнома тузилди.

Мақсудхўжа Аълохўжаев — 21 ёшли иқтидорли ҳимоячи. Ўтган мавсумни «Динамо» жамоаси сафида ўтказиб, 10 та баҳсда 1 та голли узатмани амалга оширган. У билан 3 йиллик битим имзоланди.

Самандар Жўрабеков — 21 ёшли дарвозабон. «Олимпик» клуби таркибида 11 та учрашувда майдонга тушган посбон билан ҳам 3 йиллик шартнома тузилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг