«Машъал» Шимолий Македония миллий терма жамоаси ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олди
Миллий жамоа таркибида 10 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган.
Фото: Машъал ПФК
«Машъал» клуби янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш мақсадида Влатко Стояновский билан расман шартнома имзолади.
28 ёшли марказий ҳужумчи халқаро майдонда тобланган тажрибали футболчи ҳисобланади. У Евро–2020 финал босқичида Шимолий Македония миллий жамоаси сафида иштирок этиб, Нидерландияга қарши баҳсда майдонга тушган. Миллий жамоа таркибида 10 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган. 2019 йилда Австрияга қарши Европа чемпионати саралаш баҳсида захирадан тушиб, қисқа вақт ичида гол муаллифига айланган. Шунингдек, Миллатлар лигасида Эстония дарвозасини ишғол қилган.
Клублардаги фаолияти давомида Стояновский Франциянинг «Ним» клуби сафида Лига 1 ўйинларида қатнашган, Хорватиянинг «Горица» ҳамда Болгариянинг «Левски София» жамоаларида тўп тепган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист