locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Машъал» россиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди

Transfermarkt портали футболчининг нархини 100 минг евро атрофида баҳоламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Машъал» россиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди
Фото: Машъал ПФК

Муборакнинг «Машъал» жамоаси янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш ишларини изчил давом эттирмоқда. Клуб матбуот хизмати россиялик марказий ҳимоячи Роман Ходжаев билан шартнома имзоланганини расман маълум қилди.

«191 сантиметр бўйга эга ҳимоячи жисмоний жиҳатдан бақувватлиги ҳамда ҳаводаги курашларда устунлиги билан ажралиб туради. Роман Россия ва Украина фуқаролигига эга бўлиб, фаолияти давомида «Торпедо Владимир» ҳамда «Молодечно-2018» каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.

Маълумот учун, Transfermarkt портали футболчининг нархини 100 минг евро атрофида баҳоламоқда. Ходжаев «Машъал» сафига эркин агент сифатида қўшилди.

Ушбу трансфер орқали клуб ҳимоя чизиғидаги барқарорликни ошириш ҳамда рақобатбардош таркиб шакллантиришни мақсад қилган. Романга янги жамоада муваффақият, соғлик ва зафарли ўйинлар тилаймиз!», — дейилади хабарда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг