locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Машъал» нигериялик футболчи билан шартнома имзолади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Машъал» нигериялик футболчи билан шартнома имзолади
Фото: Машал ПФК

Муборакнинг "Машъал" жамоаси ўз сафига яна бир тажрибали легионерни қўшди.

Нигериялик вингер Умар Амину клуб билан 1 йиллик шартнома имзолади.

30 ёшли футболчи Нигерия миллий терма жамоаси собиқ аъзоси ҳисобланади. У ўз фаолияти давомида Туркиянинг "Самсунспор", "Османлиспор", "Ризеспор", "Бодрум", "Бандирмаспор", "Тузласпор", "Бейкоз Анадолу", шунингдек, Кипрнинг “Миракл Дегирменлик" жамоаларида тўп тепган.

Туркия Суперлигасида 159 учрашув ўтказган Умар Амину ўзининг бой тажрибаси ва юқори савиядаги ўйинлари билан "Машъал" жамоаси ярим ҳимоясига куч ва барқарорлик олиб кириши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Амину 2016 йил Нигерия билан Риодаги Олимпия Ўйинларида бронза медалига эга чиққан.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг