locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Машъал\" клуб учун беминнат меҳнат қилган марҳумларни хотиралади

Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
"Машъал" клуб учун беминнат меҳнат қилган марҳумларни хотиралади
PHOTO: Telegram

“Машъал” футбол клубининг тарихи фақат ғалабалар ва муваффақиятлардан иборат эмас. Бу тарих – ўз ҳаётини футболга, клуб ривожига бағишлаган, юракдан хизмат қилган инсонлар билан бойитилган. Клуб раҳбарияти ва мухлислар томонидан ана шундай фидоий инсонларнинг хотираси ёдга олинди.

“Машъал” учун беминнат меҳнат қилган марҳумлар – Нуриддин Зайниев, Иван Родионович Келиш, Абдураҳмон Абдиев, Норқул Даминов, Абдураҳмон Юмангулов, Эшмуродов Қурбонмурод, Валерий Петрович Любушин, Борис Серостанов, Шавкат Меҳмонов, Бахтиёр Давлатов, Аҳмадхон Рустамов, Анвар Илясов, Рўзибой Ишанов, Салим Эшмуҳаммедов, Мадат Абдирашидов, Александр Шадрин, Анвар Рустамов ва Тўра бобо Шаймардановларнинг хизмати абадий қадрланади.

Улар нафақат футбол майдонларида, балки клубнинг ички ҳаётида ҳам катта из қолдирган инсонлар эдилар. Уларнинг сабр-тоқати, меҳнати, садоқати ва юракдан берилганлиги бугунги авлодга ибрат бўлиб хизмат қилмоқда.

"Машъал" клуби бундай фидоийларни ҳеч қачон унутмайди. Улар ҳаёт бўлмасалар-да, хотираларимизда, клуб тарихида абадий қоладилар.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг