locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Машъал» Ифеанйи Ифеанйи билан ярим йиллик шартнома имзолади

30 ёшли футболчи марказий ярим ҳимоя чизиғида ҳаракат қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Машъал» Ифеанйи Ифеанйи билан ярим йиллик шартнома имзолади
Фото: Машъал ПФК

Муборакнинг «Машъал» футбол клуби таркибини тажрибали футболчи билан кучайтиришда давом этмоқда.

Нигериялик ярим ҳимоячи Ифеанйи Ифеанйи клубимиз билан 2026 йил якунига қадар мўлжалланган ярим йиллик шартнома имзолади.

30 ёшли футболчи марказий ярим ҳимоя чизиғида ҳаракат қилади. Шунингдек, у ҳужумкор ва таянч ярим ҳимоячи позицияларида ҳам ўйнай олади. Ифеанйи Нигерия миллий терма жамоаси сафида ҳам тўп сурган тажрибали футболчи ҳисобланади.

Футболчилик фаолияти давомида «MFM», «Akwa United», Жазоирнинг «ES Sétif», Ироқнинг «Newroz» ва «Al-Najaf», шунингдек, Ўзбекистоннинг «Қизилқум» клубларида фаолият олиб борган.

Ифеанйи Ифеанйи «Машъал» учун бегона эмас. У 2020–2021 йилги мавсумда жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг