locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Машъал\" ганалик футболчиси клубни тарк этди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Машъал" ганалик футболчиси клубни тарк этди
Фото: Машъал ПФК

2025 йилги мавсумнинг биринчи даврасида "Машъал" жамоаси сафида ҳаракат қилган Гана фуқароси, ярим ҳимоячи Салифу Мудасиру клубни тарк этди. Унинг кетиши бош мураббий Асрор Алиқулов томонидан қабул қилинган тактик қарорга асосланган бўлиб, футболчининг ўйин услуби мураббийнинг янги схемаларига тўғри келмади.

"Қисқа вақт давомида Салифу ўзининг фидойилиги, меҳнатсеварлиги ва жамоага бўлган садоқати билан ҳам мураббийлар, ҳам мухлислар ишончини қозонди. У ҳар доим майдонда курашчанлик кўрсатиб, "Машъал" шаънини муносиб ҳимоя қилди.

"Машъал" футбол клуби Салифуга жамоа сафидаги хизматлари учун чуқур миннатдорлик билдиради ва унинг кейинги фаолиятида омад ва катта муваффақиятлар тилаб қолади", - дейилади клуб хабарида.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг