Машъал – Бухоро. Ўзаро ўйинларда ким устун?
Суперлигада қолишу учун плей-офф учрашувида Муборакнинг “Машъал” жамоаси Бухоронинг “Бухоро” жамоасига қарши майдонга тушади.
Қаршида бўлиб ўтадиган “ Машъал ” - " Бухоро" учрашувини Аҳрол Рисқуллаев бошқариб боради. Унга қанотларда Алишер Усмонов ва Адҳамжон Рихсибоевлар ёрдам беришади. Заҳира ҳаками Алишер Раҳимқулов. Ҳакамларни Зокир Қодиров назорат қилади. Учрашув комиссари. Қудрат Мадраимов
Ўзаро ўйинлар
“Машъал” ва “Бухоро” шу кунгача Супер лига да 36 марта тўқнаш келган. Уларнинг 17тасида “Машъал” 7 бор “Бухоро” ютуққа эришган. 12 ўйин дуранг билан якунланган муборакликлар рақиб дарвозасини 54 бор ишғол қилган бўлсалар, бухороликлар эса 35 гол уришган.
“Машъал”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0 га тенг. “Бухоро”да ҳам бу кўрсаткич 4:0 бўлиб турибди.