locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Машъал» – «Бухоро». Ўзаро ўйинлар тарихидан

Жамоалар шу кунгача Суперлигада 36 марта тўқнаш келган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Машъал» – «Бухоро». Ўзаро ўйинлар тарихидан
Фото: Машъал ПФК

Суперлиганинг 10-турида Муборакнинг “Машъал” жамоаси Бухоронинг “Бухоро” жамоасига қарши майдонга тушади.

Ғузорда бўлиб ўтадиган “Машъал” – “Бухоро” учрашувини Шавкат Насибуллаев бошқариб боради. Унга қанотларда Амир Галеев ва Даниил Яценко ёрдам беради. Заҳира ҳаками — Муҳаммадали Бахтиёров. Ҳакамлар назоратчиси — Зокир Қодиров. Учрашув комиссари — Шоҳруҳ Саид.

Ўзаро ўйинлар

“Машъал” ва “Бухоро” шу кунгача Суперлигада 36 марта тўқнаш келган. Уларнинг 17 тасида “Машъал”, 7 бор “Бухоро” ютуққа эришган. 12 ўйин дуранг билан якунланган.

Муборакликлар рақиб дарвозасини 54 бор ишғол қилган бўлсалар, бухороликлар эса 35 гол урган.

“Машъал”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси — 4:0. “Бухоро”да ҳам бу кўрсаткич 4:0 бўлиб турибди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг