locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Машъал» Қаршида «Бухоро»ни мағлубиятга учратиб, Суперлигада қоладиган бўлди

Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Машъал» Қаршида «Бухоро»ни мағлубиятга учратиб, Суперлигада қоладиган бўлди
Фото: Машъал ПФК

Суперлигада жон сақлаб қолиш учун “Машъал” ва “Бухоро” жамоалари ўртасида бўлиб ўтган плей-офф учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Асосий вақтда ва қўшимча икки бўлимда ҳам ҳисоб очилмади. Учрашувда жамоалар майдонда 120 дақиқа ҳаракат қилган бўлса-да, беллашув 0:0 ҳисобида якунланди.

Шундан сўнг ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди. Серияда “Машъал” 3:1 ҳисобида бухороликлардан қўли баланд келди ва кейинги мавсум яна Суперлигада иштирок этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолди.

Суперлига. Плей-офф ўйини

Машъал - Бухоро - 0:0. Пенальтилар серияси - 3:1

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг