locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Машъал” академиясида йил якуний йиғилиши: таҳлил, мақсад ва янги босқичлар

Муборакда жойлашган “Машъал” футбол академиясида Илдар Сакаев раҳбарлиги остида академиянинг йил якуний ҳисобот йиғилиши ўтказилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Машъал” академиясида йил якуний йиғилиши: таҳлил, мақсад ва янги босқичлар
photo: Mash'al fk

Муборакда жойлашган “Машъал” футбол академиясида Илдар Сакаев раҳбарлиги остида академиянинг йил якуний ҳисобот йиғилиши ўтказилди. Тадбирда барча ёш тоифасидаги тарбияланувчилар, мураббийлар ҳамда академия маъмурияти иштирок этиб, 2025 йил давомида амалга оширилган ишлар атрофлича кўриб чиқилди.

Йиғилишда футболчиларнинг жисмоний ва техник ривожланиши, тактик тайёргарлик даражаси, мусобақаларда намоён этган натижалари батафсил таҳлил қилинди. Шу билан бирга, мураббийлар томонидан қўлланилган иш услублари, машғулотлар самарадорлиги ва келгуси мавсум учун таклифлар муҳокама этилди.
Академия раҳбарияти 2026 йил учун белгиланган стратегик режаларни тақдим этиб, ёшлар ўртасида рақобат муҳитини янада кучайтириш, замонавий тренинг дастурларини жорий этиш ва иқтидорли футболчиларни саралаб тайёрлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Шуниси эътиборлики, Муборакдаги “Машъал” академиясида клуб раҳбарияти томонидан барча шарт-шароитлар яратиб берилган. Инфратузилма, тренажёр заллари, майдонлар ва илғор методикалар ёш футболчиларнинг профессионал ўсиши учун тўлиқ хизмат қилмоқда.

Йиғилиш якунида академия раҳбарияти ва мураббийлар жамоаси бир овоздан келгуси йилларда ҳам “Машъал” академияси анъаналарини давом эттирадиган, янги Шомуродовлар даражасидаги истеъдодли футболчиларни етиштириш йўлида изчил иш олиб боришини маълум қилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг