locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Машъал» 6 нафар футболчи билан хайрлашди

Жамоа билан ўзаро келишув асосида бир қатор тажрибали футболчилар клубни тарк этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Машъал» 6 нафар футболчи билан хайрлашди
Фото: Машъал ПФК

«Машъал» Профессионал футбол клуби таркибида ўзгаришлар амалга оширилди. Жамоа билан ўзаро келишув асосида бир қатор тажрибали футболчилар клубни тарк этди.

Жумладан, Шохназар Норбеков, Дилшод Раҳматуллаев, Шарипов Ислом, Жамшид Ҳасанов, Асадбек Самариддинов ҳамда Авазхон Маматхўжаев «Машъал» сафидаги фаолиятини якунлади.

«Ушбу футболчилар клуб таркибида фаолият олиб борган даврда жамоа манфаатлари йўлида ўз меҳнатлари, тажрибалари ва профессионал муносабатлари билан ҳисса қўшдилар.

«Машъал» Профессионал футбол клуби ушбу футболчилар билан дўстона равишда хайрлашиб, клуб равнақи йўлида қилган хизматлари учун самимий миннатдорчилик билдиради ҳамда уларнинг келгуси фаолиятларида омад ва зафарлар тилайди», - дейилади клуб хабарида.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг