«Машъал» 4 ўйиндан бери «Пахтакор»га гол ура олмаяпти
Фото: Пахтакор ПФК
Бугун футбол мухлисларини қизиқарли тўқнашув кутмоқда – Ўзбекистон кубогининг 1/4 финал босқичида Муборакнинг “Машъал” жамоаси Тошкентнинг машҳур “Пахтакор” жамоасига қарши майдонга тушади.
Муборакликлар сафида йўқотишлар бор. Бугун жамоанинг бир нечта футболчилари майдонга туша олмайди. Хусусан, дарвозабон Достонбек Тўхтабоев, тажрибали ҳимоячи Муҳаммадали Алиқулов ва ярим ҳимоячилар Жамшид Хасанов ва Ислом Шариповлар жароҳати сабабли “Пахтакор”га қарши ўйнамайди.
Бу жамоаларнинг сўнгги 4 ўйинида “газчилар” рақиб дарвозасига бирорта ҳам гол ура олмаган.
2021 йил. “Пахтакор” 3:0 “Машъал”
2021 йил. “Машъал” 0:1 “Пахтакор”
2025 йил. “Пахтакор” 5:0 “Машъал”
2025 йил. “Машъал” 0:1 “Пахтакор”
Розикжон Султонмуродов
Журналист