locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Мақсад — ғалаба қозонишда давом этиш» — Де ла Фуэнте

Мураббий Хорватияга қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Мақсад — ғалаба қозонишда давом этиш» — Де ла Фуэнте
Фото: Getty Images
УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
06.10.2026, Як.
Хорватия
1
Испания
2

Испания миллий жамоаси Миллатлар лигаси-2026/27 мавсуми Лига А 3-гуруҳининг 4-турида Хорватияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу натижа испанияларга чоракфинал йўлланмасини муддатидан аввал таъминлаш имконини берди.

Баҳсда Хорватия Перишичнинг 17-дақиқадаги голи эвазига ҳисобда олдинга чиқди. Испания эса иккинчи бўлимда Микел Меринонинг голлари эвазига камбек амалга оширди. Яримҳимоячи 61 ва 88-дақиқаларда гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди.

«Мақсад — ғалаба қозонишда давом этиш. Биз мағлубиятсиз 42 та баҳс ўтказдик ва бу серияни янада узайтирмоқчимиз. Бу жамоадан жуда фахрланаман, менда шундай футболчилар борлигидан бахтиёрман», — деди Испания бош мураббийи Луис де ла Фуэнте.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг