locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мартинес: «Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта ҳурматга сазовор»

Қуръа ташлаш маросимида португалияликлар Колумбия ва Ўзбекистон терма жамоалари билан бир квартетга тушди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мартинес: «Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта ҳурматга сазовор»
ФОТО: Getty images

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес ЖЧ-2026да гуруҳдаги рақиблари ҳақида фикр билдирди.

Қуръа ташлаш маросимида португалияликлар Колумбия ва Ўзбекистон терма жамоалари билан бир квартетга тушди. Гуруҳнинг тўртинчи аъзоси плей-офф ўйинларида ҳал бўлади - у Янги Каледония, Конго ёки Ямайка бўлади.

"Португалия ва Колумбия учрашуви - бу ўзига хос нарса, мен бу ўйинни ғурур ва ҳаяжон билан кутяпман. Фабио Каннаваро мураббийлик қилаётган Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта ҳурматга сазовор. Плей-офф орқали турнирга йўл олган жамоалар ҳар доим ўзгача кайфиятда ўйнашади," - деди Мартинес журналистлар билан суҳбатда.

Маълумот учун, ЖЧ-2026 баҳслари 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг