locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мартинес Силванинг «Барселона»даги истиқболларини баҳолади

Бернарду Каталония клуби билан музокара ўтказмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мартинес Силванинг «Барселона»даги истиқболларини баҳолади
ФОТО: Getty images

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес миллий жамоа ярим ҳимоячиси Бернарду Силванинг “Барселона”га ўтиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

“Ўйлайманки, Бернарду Силва шунчалик ажойиб ўйинчики, у жаҳон футболининг исталган жамоасига мос тушади. У ҳар қандай тизим ва ўйин услубига мослаша олади, деб ўйлайман. Гап позицияда эмас, балки унинг ҳар бир ҳаракатда устунлик қилиш имконини берадиган футбол интеллекти ва техник даражасида”, — дея Мартинеснинг сўзларидан иқтибос келтиради Mundo Deportivo.

Аввалроқ ОАВда Силванинг “Барселона” билан икки йиллик шартнома имзолаши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Шу билан бирга, ярим ҳимоячи “кўк-анорранглилар” Ла Лиганинг молиявий қоидаларига мос келиши учун маошининг камайишига тайёр.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг