locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мартинес Нидерландия терма жамоасини бошқариши мумкин

Бу ҳақда De Telegraaf хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мартинес Нидерландия терма жамоасини бошқариши мумкин
ФОТО: Getty images

Португалия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Роберто Мартинес Нидерландия миллий жамоасига устозлик қилиши мумкин. Бу ҳақда De Telegraaf хабар берди.

Манбага кўра, Нидерландия футбол иттифоқининг (KNVB) юқори даражадаги футбол бўйича директори Найджел де Йонг 53 ёшли мутахассис билан бош мураббийлик лавозими бўйича музокара ўтказган. Учрашув Испаниянинг Малага шаҳрида бўлиб ўтган.

Мартинес 2023 йил январидан 2026 йил июлига қадар Португалия терма жамоасини бошқарди. Унинг қўл остида португалияликлар 2025 йилда Миллатлар лигасида ғолиб чиқди. 2026 йилги Жаҳон чемпионатида эса Португалия плей-офф босқичига чиқиб, 1/8 финалда кейинчалик чемпион бўлган Испанияга мағлуб бўлди.

Испаниялик мутахассис бундан аввал Бельгия терма жамоасида ишлаган ва 2018 йилги Жаҳон чемпионатида жамоа билан бронза медалини қўлга киритган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг