locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мартинес: «Мексика эришган натижалар билан чекланиб қолмоқчи эмас»

Мексика гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мартинес: «Мексика эришган натижалар билан чекланиб қолмоқчи эмас»
ФОТО: Getty images

Мексика терма жамоаси ҳужумчиси Гильермо Мартинес ЖЧ-2026 мусобақасидаги жамоа натижалари ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди.

А гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб, плей-офф босқичига йўл олган мексикаликлар юқори кайфиятда бўлса-да, футболчи жамоа бу билан қаноатланмаслигини таъкидлади.

«Менимча, Мексика терма жамоаси учун энг муҳими — хотиржамликни сақлаб қолиш. Бизда айнан шундай руҳият мавжуд, бу камтарлик билан ҳам уйғунлашган. Энг аввало, биз жуда меҳнаткаш жамоамиз. Ҳозиргача эришган натижаларимиздан тўлиқ қониққанимиз йўқ, чунки олдимизга энг юқори мақсадларни қўйганмиз. Биз қадамма-қадам, ўйиндан ўйинга олға интилмоқдамиз. Айни пайтда навбатдаги учрашув биз учун энг муҳим ўйин ҳисобланади. Унга энг яхши тарзда тайёрланиб, яхши футбол намойиш этишни истаймиз», — деди Мартинес ФИФА матбуот хизматига.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг