locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мартинес АПЛда қолишни хоҳламоқда

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мартинес АПЛда қолишни хоҳламоқда
Фото: Getty Images

“Астон Вилла” дарвозабони Эмилиано Мартинес ёзда жамоасини ўзгартирмоқчи. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.

Манбага кўра, Саудия Арабистонининг бой клублари жаҳон чемпионига фойдали таклиф билан чиқишга тайёр.

Бироқ аргентиналик 32 ёшли кипер юқори савияда ўйнашда давом этишга қарор қилган, бунинг устига унинг рафиқаси Англияда бизнес юритади.

Аввалроқ, Эмилиано Мартинес "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. "Қизил иблислар" Андре Онананинг жарима майдони ичидаги ишончсиз ўйинини инобатга олган ҳолда янги асосий дарвозабон қидирмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг