locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мартинелли «Ал-Ҳилол»га ўтишга рози бўлди

Аввалроқ Мартинелли "Галатасарой"га ўтишдан бош тортган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мартинелли «Ал-Ҳилол»га ўтишга рози бўлди
ФОТО: Getty images

"Арсенал" вингери Габриэл Мартинелли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.

"Ал-Ҳилол" лондонликлар ва Бразилия терма жамоасининг 25 ёшли футболчиси вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда.

"Канонирлар" Габриэл учун тахминан 60 миллион олишни хоҳламоқда, футболчининг ўзи Саудия клубига ўтишга тайёр.

Аввалроқ Мартинелли "Галатасарой"га ўтишдан бош тортган эди — турклар 45 миллион евро таклиф қилишган эди.

Маълумот учун, бразилиялик футболчи ўтган мавсумда барча мусобақаларда 53 та ўйинда 11 та гол ва 7 та голли узатмани амалга ошириб, клубга Англия чемпионлигини қўлга киритиш ва Чемпионлар лигаси финалига чиқишга ёрдам берди. ЖЧ-2026да 4 та ўйинда 1 та гол урди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг