locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мартин Боаке: Клуб билан ўз олдимизга қўйилган мақсадга эришишни истайман

“Андижон” билан Анталия йиғинида астойдил меҳнат қилмоқда ва куни кеча клуб матбуот хизматига дастлабки интервьюсини берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мартин Боаке: Клуб билан ўз олдимизга қўйилган мақсадга эришишни истайман
photo: Andijon fk

“Андижон” клубининг қишки селекция пайтида амалга оширган трансферларидан бири Мартин Боаке бўлиб, мухлислар учун у бегона эмас.

Бўиси, Ўзбекистонга илк бор келган 2021-йили айнан “Андижон”да ярим мавсум тўп сурган.

Ҳозирда ушбу ҳужумчи “Андижон” билан Анталия йиғинида астойдил меҳнат қилмоқда ва куни кеча клуб матбуот хизматига дастлабки интервьюсини берди.

Қайтиш ва ҳис-туйғулар

- "Андижон"га қайтиш ҳисси қандай? Бу клуб сизнинг фаолиятингизда нимаси билан алоҳида?

- Мен ортга қайтганимдан ўзимни жуда яхши ҳис қилдим ва бу қароримдан жуда хурсандман.

- 2021-йилдан бери сизда қандай ўзгаришлар бўлди?

- Мен кўп тажриба олдим ва ҳозир анча улғайдим.

- Қайтиб келишингизда қайси омил асосий роль ўйнади?

- Биринчиси, бош мураббийимиз билан бу клубда нималарга эришишимиз ҳақида жуда яхши гаплашдик. Иккинчиси, мен ушбу жамоага биринчи марта келганимда бошлаган ишимни тугатиш учун қайтдим.

Тажриба ва ўсиш

- ОКМК, Таиланд ва Туркияда ўйнаш сизга нимани ўргатди?

- Нима бўлишидан қатъи назар, ҳар лаҳзадан завқланиш.

- Қайси чемпионат услуб жиҳатидан сизга энг қийин бўлди?

- Хитой (суперлига).

- Бу тажрибалар “Андижон”да сизга қандай фойда беради?

- Олдингига нисбатан ҳам қаттиқроқ ишлаш.

Майдондаги мақсадлар

- Бу мавсум учун шахсий мақсадингиз қандай?

- Клуб билан ўз олдимизга қўйилган мақсадга эришишни истайман ва бу борада қўлимдан келганича ёрдам бермоқчиман.

- “Андижон” мухлисларига қандай ўйин ва голлар улашмоқчисиз?

- Мен Андижондагимда урган голларим билан баҳам кўришни яхши кўрардим. Лекин ўшанда унчалик кўп гол урмагандим. Бу сафар ўзимни янада яхшироқ кўрсатишни истайман.

- Жамоада ёш ҳужумчилар бор — уларга қандай маслаҳат берган бўлардингиз?

- Қўрқмаслик, қаттиқ ишлаш ва футболдан завқланишни.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг