locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мартин Боаке «Андижон»га қайтди

Боакеда 4 та соврин бўлиб, “Бурирама” таркибида барча ютуқларни қўлга киритди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мартин Боаке «Андижон»га қайтди
Фото: Андижон ПФК

Италия ҳамда Гана фуқароси бўлган тажрибали ҳужумчи Мартин Боаке яна “Андижон”га қайтди. Олиб борилган музокаралар ижобий якун топди ва томонлар расман шартнома имзоладилар.

Эсингизда бўлса, Боаке 2021-йили ҳам “Бургутлар” сафида ярим мавсум тўп сурган. Юртимиздаги фаолиятини айнан "Андижон"да бошлаган ва яна у "Бургутлар"га айланди.

Маълумот учун, Мартин Боаке
1995-йилнинг 10-феврал санасида таваллуд топган. “Солесинек” (Италия), “Китцбюхел” (Австрия), “Хохенемс” (Австрия), “Женесс Еш” (Люксембург), “Славен” (Хорватия), ОКМК (Ўзбекистон), “Синдао” (Хитой), “Бурирама Юнайтед” (Таиланд) ва “Болуспор” (Туркия) клубларида тўп сурган.

Боаке “Андижон”га келишдан аввал айнан Туркия чемпионатида “Болуспор” сафида фаолият олиб борган. У ерда 19 та учрашувда 3 та гол ва 2 та ассистни амалга оширган.

Ҳозирга қадар Мартин фаолияти давомида 308 та ўйинда 111 та гол урган ва 16 та голда ассист вазифасини бажарган.

Боакеда 4 та соврин бўлиб, “Бурирама” таркибида барча ютуқларни қўлга киритди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг