locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Марсьяль Мексика клуби билан шартнома имзолади

У Серхио Рамоснинг жамоадошига айланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Марсьяль Мексика клуби билан шартнома имзолади
Фото: Монтеррей

Ҳужумчи Антони Марсьяль АЕКдан "Монтеррей"га ўтди, дея хабар бермоқда Мексика клуби матбуот хизмати.

Футболчи билан келишув 2027 йилгача мўлжалланган ва яна бир мавсумга узайтирилиши мумкин.

29 ёшли француз "Монтеррей" сафида 9-рақам остида ҳаракат қилади. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, келишув суммаси 3,85 миллион еврони ташкил этди.

Футболчи 2024/25-йилги мавсумда АЕК сафида барча мусобақаларда 23 та ўйин ўтказиб, 9 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг