locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Марсель» янги бош мураббий қидира бошлади

Клуб раҳбарияти уч нафар мураббий номзодини кўриб чиқмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Марсель» янги бош мураббий қидира бошлади
ФОТО: Getty images

L'Equipe хабар беришича, «Марсель» клуби янги бош мураббий изламоқда.

Манба маълумотларига кўра, жамоанинг амалдаги бош мураббийи Хабиб Бей олдига икки асосий мақсад қўйилган эди – жамоани Чемпионлар лигасига олиб чиқиш ва Франция кубоги финалига йўлланма олиш. 48 ёшли сенегаллик мураббий бу икки вазифани бажара олмади.

Бей 2026 йил февралдан «Марсель»да ишлаб келмоқда. Унинг шартномаси 30 июн 2027 йилга қадар амал қилади. Илгари у «Ред Стар» ва «Ренн» жамоаларида фаолият юритган.

Бош мураббий лавозими учун номзодлар қаторига қуйидагилар киритилган: Бруно Женезио («Лилль»), Ади Хюттер (2025 йил кузида «Монако»дан кетган) ва Кристоф Галтье («Неом»).

Ҳозирги вақтда «Марсель» Франция чемпионати жадвалида 33 учрашувдан сўнг 56 очко билан 6-ўринда туради.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг