«Марсел» Роуни «Болоня»га сотди
Фото: Bologna CF
"Марсель" Жонатан Роунинг кетганини эълон қилди. Англиялик вингер фаолиятини “Болонья”да давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, Роу ва унинг жамоадоши Адриен Рабио “Ренн”дан учралган мағлубиятдан сўнг кийиниш хонасида муштлашган эди. Натижада клуб раҳбарияти томонидан сотувга қўйилганди.
Роу "Болонья" билан 4 йиллик шартнома имзолаган. Трансфер қиймати 19,5 миллион еврони ташкил этди. Шунингдек, француз клуби унинг кейинги трансферидан 10% улуш олади.
Ўтган мавсумда Роу “Марсел” сафида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт 22 ёшли форвардни 12 миллион еврога баҳоламоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист