«Марсель» Обамеянгга 2 йиллик шартнома таклиф қилди
Фото: Getty Images
Габонлик ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг "Марсел"га қайтиши мумкин. Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, француз клуби 36 ёшли ҳужумчига икки йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр.
Аввалроқ форвард Саудия Арабистони иштирокчиси “Ал-Қодисия” сафида тўп сурди. Ўтган мавсумда Обамеянг 36 ўйинда майдонга тушиб, 21 гол ва 3 голга ассистентлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, Пьер-Эмерик аллақачон "Марсел"да ўйнаган. Ҳужумчи 2023 йилдан 2024 йилгача Франция жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Футболчининг трансфер қиймати 3,5 миллион еврога баҳоланмоқда.
Баҳром Бобонов
Редактор