locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Марсель» Неймарни Францияга қайтармоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Марсель» Неймарни Францияга қайтармоқчи
Фото: Getty Images

"Сантос" ҳужумчиси Неймарга "Марсель" қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Bola хабар берди.

Манбага кўра, француз клуби 33 ёшли бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Неймар яқинда "Сантос" билан шартномасини 2025 йил охиригача узайтирганига қарамай, келишув амалга ошиши мумкин.

Футболчининг ўзи ҳам Европага қайтишга тайёр. Аввалроқ уни “Барселона”га қайтиши мумкинлиги хабар қилинганди.

2025 йилда у барча турнирларда 15 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг