\"Марсел\" - \"Нант\" учрашуви якунга етди. Бахс мехмонларнинг 2:0 хисобидаги ғалабаси билан якунланди
Франция Лига 1 17-туридан ўрин олган "Марсел" - "Нант" учрашуви якунга етди. Бахс мехмонларнинг 2:0 хисобидаги ғалабаси билан якунланди.
"Марсел" ярим ҳимоячиси Артур Вермерен 26-дақиқада қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Учрашувнинг 31-дақиқасида мехмонлар ҳимоячиси Фабен Сентонс ҳисобни очди. Голдан сўнг 32-дақиқада мезбонлар ҳужумчиси Билол Нодир майдонга тушди. Иккинчи бўлимда Нодир 54-дақиқада сариқ карточка олди, 56-дақиқада эса қоида бузгани учун иккинчи бор огоҳлантирилди ва майдонни тарк этди. Учрашувнинг 88-дақиқасида Реми Кабелла пеналтидан унумли фойдаланиб, мехмонларнинг устунлигини оширди.
Франция чемпионатида ўтказилган 17 учрашувдан сўнг "Марсел" очколарини 32тага етказиб, турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. "Нант" 16-поғонадан жой олган, жамоа ҳисобида 14 очко мавжуд.
Марсел - Нант - 0:2
Голлар: Сентонз, 31 (0:1). Кабелла, 88 - пеналтидан (0:2)
Марсел: Рули, Иган-Райли (Траоре, 73), Меидина (Мурило, 46), Павар, Вермерен, Хейберг, Эмерсон, Веа, Гринвуд (Гуири, 73), Пайшан (Нодир, 32), Обамеянг (Ў'Райли, 61)
Нант: Антони Лопеш, Козза, Тати, Амиан, Мачадо, Сентонз (Дюкуре, 46), Коклен (Кабелла, 58), Мванга (Лепено, 63), Аблен, Асумани (Леру, 58), Эл-Араби (Гирасси, 82)
Огоҳлантиришлар: Нодир, 54 - Мванга, 33. Асумани, 51. Гирасси, 90
Четлатишлар: Вермерен, 26. Нодир, 56 (иккинчи сариқ карточка)