\"Марсель\" Моуриньо режаларига кирмаётган \"Реал\" ҳимоячисини трансфер қилмоқчи
Ҳозирча томонлар ўртасида расмий келишувга эришилгани ҳақида маълумот йўқ.
Фото: Getty Images
Франциянинг "Марсель" клуби Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳимоячиси Диего Агадаони ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, янги бош мураббий Жозе Моуриньо 19 ёшли футболчини келаси мавсум режалари таркибига киритмаган. Шу сабабли "Реал" уни ижарага бериш ёки трансфери бўйича тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Қайд этилишича, "Марсель" Агадаони асосий таркиб учун истиқболли вариант сифатида кўрмоқда ва яқин кунларда Мадрид клуби билан музокараларни бошлаши мумкин. Ҳозирча томонлар ўртасида расмий келишувга эришилгани ҳақида маълумот йўқ.
Насрулло Каримов
Журналист