locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Марсел» келаси мавсумда янги логотип остида ҳаракат қилади — фото

Шунингдек, клубнинг расмий веб-сайти ҳам бутунлай янгиланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Франциянинг «Марсел» клуби 2026/2027 йилги мавсумдан бошлаб фойдаланиладиган янги логотинини расман таништирди. Клуб матбуот хизмати маълум қилишича, ушбу рамз жамоа тарихини замонавий визуал кўриниш билан уйғунлаштириш борасидаги узоқ йиллик изланишлар маҳсулидир.

Янги логотип жамоа ўтмишдаги бир неча муҳим даврларни ўзида мужассам этган. Унда 1973 йилги логотипдан илҳомланган оқ ҳалқа, клубга асос солинган 1899 йилдаги рамздан олинган «M» ҳарфи тузилиши, шунингдек, 1986 йилги тимсолдаги динамик чизиқлар ва 1993 йилги машҳур қўшалоқ ҳалқа элементлари қайта ишланган ҳолда бирлаштирилган.

Визуал ўзгаришлар билан бир қаторда, «Марсел» ўзининг расмий веб-сайти бутунлай янгиланганини ҳам эълон қилди. Янги портал мухлислар билан янада яқинроқ алоқа ўрнатиш учун замонавий ва қулай интерфейсга эга бўлди. Клуб раҳбарияти ушбу янгиланишлар жамоанинг бой тарихига асосланган мустаҳкам пойдевор бўлишини ва келгуси ривожланиш босқичларида муҳим аҳамият касб этишини таъкидламоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг