locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Марсел» Хёйберг бўйича «Бешиктош»дан келган 10 миллион евролик таклифни рад этди

29 ёшли футболчи билан тузилган амалдаги келишув 2028 йилга қадар амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Франциянинг «Марсел» клуби Дания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Пьер-Эмил Хёйбергни сотиб олиш масаласида Туркиянинг «Бешиктош» жамоаси томонидан берилган таклифни рад этди. Бу ҳақда нуфузли L’Équipe нашри хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, Истанбул клуби 29 ёшли футболчи учун тахминан 10 миллион евро таклиф қилган. Қайд этилишича, ушбу ёзги трансфер ойнасида даниялик хавбекнинг «Олимпик»ни тарк этиш эҳтимоли жуда юқори. Сабаби, провансалликлар УЕФАнинг молиявий регламенти (фейр-плей) чекловларига сиғиш учун бир қатор етакчи ижрочиларни сотишга мажбур бўлмоқдалар.

Пьер-Эмил Хёйберг Дания футболи тарбияланувчиси ҳисобланади. У профессионал фаолияти давомида «Бавария», «Аугсбург», «Шалке», «Саутгемптон» ва «Тоттенҳэм» каби клубларда тўп сурган. Ярим ҳимоячи 2024 йилнинг ёзида «Тоттенҳэм»дан ижара асосида «Марсел»га ўтган эди, ўтган йили эса клуб билан 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган тўлиқ ҳуқуқли шартнома имзолаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг