locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Марсель» Гринвуддан норози

Жорий мавсумда у 30 турда 15 та гол урган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Марсель» Гринвуддан норози
ФОТО: Getty images

Франциянинг “Марсель” клуби ярим ҳимоячи Мэйсон Гринвуднинг ҳаракатларидан норози, деб хабар беради L’Équipe.

Манбага кўра, футболчи янги мураббийлар штаби билан муаммоларга дуч келмоқда. Бош мураббий Хабиб Бейе Гринвуд унинг кўрсатмаларига аҳамият бермагани учун машғулотни тўхтатган.

Клуб раҳбариятининг норозилигига футболчининг маркетинг тадбирларида иштирок этишдан бош тортгани ва француз тили дарсларига қатнашмайдигани ҳам сабаб бўлмоқда.

Шунингдек, клуб футболчидан кутилган меҳнатсеварлик ва жонкуярликни кўра олмаяпти.

Жорий мавсумда у 30 турда 15 та гол урган. Гринвуд 2024 йил июль ойида “Манчестер Юнайтед”дан “Марсель”га ўтган ва беш йиллик шартнома имзолаган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг