locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Марсел” атиги 23 сонияда гол ўтказиб юборди

Учрашув “Пари FC”нинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Марсел” Франция чемпионатида ўзи учун нохуш статистик натижани қайд этди. Лига 1’нинг 3-турида “Пари FC”га қарши “Велодром”да ўтган учрашувда мезбонлар ўйин бошланганидан атиги 23 сония ўтиб гол ўтказиб юборди. Лассина Синайоко тезкор ҳужумни аниқ зарба билан якунлаб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Opta статистикаси юритила бошланган даврдан буён “Марсел” Лига 1 учрашувида бунчалик эрта гол ўтказиб юбормаган эди. Синайоконинг 23-сониядаги голи жорий чемпионатдаги энг тезкор голлардан бири бўлди. Лига 1 тарихидаги рекорд эса Килиан Мбаппега тегишли — у 2022 йилда ПСЖ сафида “Лилл” дарвозасини саккизинчи сониядаёқ ишғол қилган.

Учрашув “Пари FC”нинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Синайоко эса биргина тезкор гол билан чекланиб қолмади — малилик ҳужумчи учта гол уриб, хет-трик қайд этди ва жамоасининг сафардаги муҳим ғалабасининг бош қаҳрамонига айланди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг