locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Марокаш мухлислари Франция терма жамоаси меҳмонхонаси олдида тун бўйи байрам қилди

Франция ва Марокаш ўртасидаги чорак финал учрашуви бугун бўлиб ўтади.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Фото: Getty Images

Марокаш терма жамоаси мухлислари ЖЧ-2026 чорак финали олдидан Франция футболчилари жойлашган меҳмонхона атрофида шов-шувли муҳит яратди.

Хабарларга кўра, мухлислар тун давомида фейерверклар ёқиб, барабан чакиб ва қўшиқлар куйлаб жамоалар учрашуви олдидан ўз терма жамоаларини қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилган. Айрим видеоларда меҳмонхона атрофида катта одамлар тўплангани ҳам акс этган.

Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Айрим мухлислар буни футбол муҳитининг бир қисми сифатида баҳолаган бўлса, бошқалар рақиб жамоанинг тайёргарлигига халал берувчи ҳаракат сифатида танқид қилмоқда.

Франция ва Марокаш ўртасидаги чорак финал учрашуви бугун бўлиб ўтади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг