Марокаш кетма-кет 34-ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти
Марокаш терма жамоаси халқаро майдондаги ажойиб сериясини давом эттирмоқда. Канада устидан Жаҳон чемпионатининг нимчорак финалида қўлга киритилган 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабадан сўнг "Атлас шерлари" кетма-кет 34-ўйинда ҳам мағлубиятга учрамади.
Ушбу серия давомида Марокаш 28 та ғалаба ва 6 та дуранг қайд этган. Жамоа сўнгги бор 2024 йил бошида мағлуб бўлган ва шундан буён на Африка саралаш баҳсларида, на ўртоқлик учрашувларида, на Жаҳон чемпионатида ютқазмади.
Валид Реграгуи бошчилигидаги жамоа 2022 йилги мундиалдаги тарихий ярим финалдан сўнг ҳам юқори савиясини сақлаб қолмоқда. Эндиликда Марокаш кетма-кет иккинчи Жаҳон чемпионатида чорак финалга йўл олди ва ярим финал йўлланмаси учун Парагвай ҳамда Франция ўртасидаги учрашув ғолибига қарши майдонга тушади.