Марокаш Францияга қарши муҳим ўйинда асосий футболчисиз майдонга тушади
Марокаш терма жамоаси ЖЧ-2026 чорак финалида Францияга қарши баҳс олдидан жиддий йўқотишга учради.
Жамоанинг етакчи футболчиларидан бири Исмоил Саибари жароҳати сабаб бугунги учрашувни ўтказиб юборади. Бу ҳақда Марокаш терма жамоаси бош мураббийи Муҳаммад Уахби матбуот анжуманида расман маълум қилди. Саибари сон мушакларидан олган жароҳати туфайли майдонга туша олмайди.
Мураббий футболчининг йўқлиги жамоа учун катта йўқотиш эканини тан олган бўлса-да, Марокаш ўз ўйин услубидан воз кечмаслигини таъкидлади. Шунингдек, у Саибарининг турнир давомида сафга қайтишидан умид қилаётганини ҳам билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Исмоил Саибари ЖЧ-2026да Марокашнинг энг ёрқин футболчиларидан бири бўлиб, гуруҳ босқичидаги учала учрашувда ҳам гол уришга муваффақ бўлганди.