Мармуш: «Жамоага голларим билан ёрдам берганимдан хурсандман»
Омар "Ньюкасл" билан баҳсда дублга эришди.
ФОТО: Getty images
"Манчестер Сити" "Ньюкасл"га қарши сафарда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳужумчи Омар Мармуш "шаҳарликлар"нинг икки голига муаллифлик қилди. Ўйиндан сўнг мисрлик форвард баҳс борасида фикрларини билдирди.
"Бу ажойиб ўйин эди. Биз баҳсни яхши бошлай олмадик ва гол ўтказиб юбордик, аммо кейин характер ва иштиёқни намойиш этдик.
Кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандмиз. Жамоага голларим билан ёрдам берганимдан жуда хурсандман. Яхши ишларни давом эттиришга ҳаракат қиламиз", — деди Мармуш.
Эслатма учун, “Манчестер Сити” кейинги босқичга чиқди. Тез орада жамоанинг чорак финалдаги рақиби маълум бўлади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист